Упка касаллиги усимликлар билан даволаш

  • 01 Август
  • 0 просмотров
  • 0 комментариев
  • 0 рейтинг

«Даволарнинг энг яхшиси — Қуръондур» (Ибн Можа ривояти).
«Ўзингизга шифони – асал ва Қуръонни лозим тутинг» (Ибн Можа ривояти).

ҚУРЪОН ШИФО ВА РАҲМАТДИР

Қуръони Каримни мўминлар учун шифо ва раҳмат, ҳаётлари учун дастур қилиб юборган Аллоҳ тоалога чексиз ҳамду санолар ва Аллоҳнинг Каломини умматларига тўла-тўкис етказган саййидимиз Муҳаммад (алайҳиссалом)га Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин ва у Зотнинг оила аъзолари ва саҳобаларидан Аллоҳ рози бўлсин.
Аллоҳнинг қудрати билан, саудиялик олим Абул-Фидо Муҳаммад Иззат Муҳаммад Ориф қаламига мансуб «Қуръон билан даволаш» китобини ўзбек тилига таржима қилиб, нашрга тайёрладик. Шояд, мусулмонлар бу мўъжаз китобчадан фойдаланиб, шифо топиб, манфаъатлансалар.

Бу китобда даволаш услублари Қуръони Карим оятлари асосида олиб борилади.
Демак, даволаш билан биргаликда Қуръони Каримни ўрганиш, ёд олиш ва унга амал қилиш лозим бўлади. Зеро, Пайғамбаримиз (соллалоҳу алайҳи васаллам): «Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ўргатганингиздир», деганлар.
Қуръони Карим жисмоний ва руҳоний касалликларнинг барчасига кифоя қилувчи шифо ҳисобланади. Лекин ҳар ким ҳам Қуръон билан даволанишга ва ундан шифо топишга муваффақ бўла олмайди. Агар бемор Қуръон билан даволанишни ишонч ва мустаҳкам эътиқод билан, унинг кўрсатмаларига тўла-тўкис амал қилиб, ўз ўрнига қўя олса, ҳар қандай дард бўлса ҳам, бартараф бўлади. Қандай бартараф бўлмасин? Ахир У тоғларга туширилганда парча-парча бўладиган, ерга туширилса, ер бўлак-бўлак ҳолга келадиган, еру осмонлар Парвардигорининг сўзи бўлса.
Қуръони Каримда қалбий ва жисмоний касалликлардан сақланиш ва унинг давосига оид кўрсатмалар бор. Қалбида Қуръонга нисбатан муҳаббат ўрнашган, унинг улуғлигини ҳис қила олган кишиларгагина манфаатлар бўлади. Ким Қуръондан шифо топмаса, ҳеч ҳам шифо топмайди. Кимга Қуръон кифоя қилмаса, унга бошқа нарса кифоя қилмайди.

МУҚАДДИМА

Инсонни яратиб, унга дилидаги мақсадини баён этиш учун нутқни таълим берган, иймон неъматига мушарраф қилган ва неъматларнинг энг улуғи ўлароқ унинг ҳаёт йўли ҳамда руҳу баданига шифо бўлган Қуръон туфайли уни мукаррам қилган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Раҳмоннинг сўзи шифо бўлмаса, нима ҳам шифо бўла оларди? Аллоҳнинг раҳмати ва саломи саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга ва оила аъзоларига ва мукаррам саҳобаларига бўлсин.
Қуръон билан даволаниш Ислом шариатида далиллар билан собит бўлган. Кўп инсонларнинг Қуръондан даво топаётгани сўзимизга яққол далилдир. Қанчадан-қанча касаллик ҳолдан тойдирган беморлар борки, уларга Аллоҳнинг раҳматидан ўзга даво йўқ. Бу эса беморга ўқилган Қуръоннинг тиловати ва оятларнинг баракотидандир. Қачонки оятлар тиловат қилинса, Аллоҳ у кишига шифо беради. Зеро, Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

وَنُنَزِّلُ مِنَ الْقُرْآنِ مَا هُوَ شِفَاءٌ وَرَحْمَةٌ لِّلْمُؤْمِنِينَ وَلاَ يَزِيدُ الظَّالِمِينَ إِلاَّ خَسَارًا

«Қуръон унга иймон келтириб, амал қилувчиларга шифо ва раҳматдир» (Исро, 82).
Қуръоннинг даво бўлиши унинг Аллоҳнинг шифо беришига комил ишонч билан ўқилгандагина ҳосил бўлади. Салафлар Қуръондан шифо топмаган кимсага бошқа нарса шифо бермайди, деган эътиқодда эдилар. Эътиборга лойиқ олимларнинг тажрибасидан маълум бўлдики, Қуръони Карим инсон ҳаётининг дастури бўлиши билан бирга, шубҳасиз, касалликларга даво ҳамдир.
Американинг Флорида штатидаги Исломий тиббиёт ишлари маркази беморларнинг бир нечасига Қуръони Карим таъсирини билиш учун кенг кўламда синов ўтказди. Натижалар эса Қуръони Карим тўқсон етти фоиз тинчлантириш таъсирига эга бўлиб, асаб тизимини мўътадил ҳолатга келтирувчи восита эканини исботлади.
Қуръоннинг даво таъсирига далолат қилувчи нарсалар шугина эмас. Аллоҳнинг фазли билан шифо топган беморларнинг ҳолатларига оид ҳаётий тажрибалар Қуръони Каримда шифо қуввати борлигини янада тасдиқлайди. Мен ўзим рак, бепуштлик, қутуриш каби оғир касалликка учраган ёшу қари беморларга Қуръон ўқидим ва Аллоҳ Қуръон баракоти билан уларга шифо берди. Рак касалига чалинган европалик бир қизнинг ҳикоясини айтиб бераман. У шифо талабида турли табиблар, кўзбўямачилар ўртасида елиб-югуради, аммо бирор фойда бўлмайди. Касалик кундан-кун зиёдалашиб боради, ҳатто табиблар умри тугашига саноқли кунлар қолганлигини очиқ айтишади. Кейин у умра қилиш учун ўзида бир рағбатни сезиб, Аллоҳга таваккул қилиб Маккаи мукаррамага боради. Умрани адо қилгач, Масжидда Қуръон тиловат қилиб, хурмо ва зам-зам суви билан рўза тутиб, эътикофга ўтиради. Бу ҳолат бир ой давом этади. Кейин у аста-секин ҳаётга қизиқиш, куч-қувват ва тетикликни сеза бошлайди. Юртига қайтгач, текширувдан ўтганда, дарддан тамоман шифо топгани маълум бўлади.
Шунинг учун мен бу рисолани ёзишга Аллоҳдан тавфиқ сўрадим. Зеро, тавфиқ фақат Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло бу китобимни мусулмонларга фойдали қилиб, бунинг эвазига ўз раҳмати билан савобга дохил қилсин ва муҳсин бандаларидан қилсин.
Зарарни Аллоҳнинг ўзигина кетказади.
Аллоҳ таоло борлиқни яратувчи, ҳар нарсага қодир, мехрибон, раҳмдил ва зарарни ўз раҳмати ва буюк қудрати билан кетказувчи Зотдир. Аллоҳ таоло айтади:

Читайте также:  Панавир срок годности после вскрытия

الَّذِي خَلَقَنِي فَهُوَ يَهْدِين○وَالَّذِي هُوَ يُطْعِمُنِي وَيَسْقِينِ○وَإِذَا مَرِضْتُ فَهُوَ يَشْفِينِ○
وَالَّذِي يُمِيتُنِي ثُمَّ يُحْيِينِ○ وَالَّذِي أَطْمَعُ أَن يَغْفِرَ لِي خَطِيئَتِي يَوْمَ الدِّينِ

«У мени яратгандир, бас Ўзи мени ҳидоят қилур. Унинг Ўзигина мени тўйдирур ва қондирур. Касал бўлган вақтимда Унинг ўзи менга шифо берур. У мени ўлдирур, сўнгра (қиёмат кунида қайта) тирилтирур. У жазо (қиёмат) кунида менинг хато-гуноҳларимни мағфират этишини умид қилурман» (Шуаро, 78-82).
Шунинг учун ҳам шифо, офият ва куч-қувват фақат Аллоҳ тарафидандир:

وَإِن يَمْسَسْكَ اللّهُ بِضُرٍّ فَلاَ كَاشِفَ لَهُ إِلاَّ هُوَ وَإِن يُرِدْكَ بِخَيْرٍ فَلاَ رَادَّ لِفَضْلِهِ يُصِيبُ بِهِ مَن يَشَاءُ مِنْ عِبَادِهِ وَهُوَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ

«Агар Аллоҳ сизга бирон зиён етказса, уни фақат Ўзигина кетказа олур. Агар сизга бирон яхшилик (етказишни) ирода қилса, Унинг фазлу марҳаматини қайтара олгувчи йўқдир. У Ўзи хоҳлаган бандаларига яхшилик етказур. У мағфиратли, меҳрибондир» (Юнус, 107)
Аллоҳнинг пайғамбари Айюб (алайҳиссалом) касалликлари жиддийлашган вақтда Ўз амри билан ҳар қандай зарарни кетказувчи, шифо берувчи, улуғлик эгаси бўлган Аллоҳга тазарруъ қилиб, дуо қилдилар:

وَأَيُّوبَ إِذْ نَادَى رَبَّهُ أَنِّي مَسَّنِيَ الضُّرُّ وَأَنتَ أَرْحَمُ الرَّاحِمِينَ

«Айюбнинг Парвардигорига нидо қилиб: (Парвардигорим), «Мени бало ушлади. Ўзинг раҳм-шафқат қилувчиларнинг раҳмлироғидирсан, деб илтижо қилган пайтини (эсланг)» (Анбиё, 83).
Дуо қилишга буюриб, уни ижобат қилишни ваъда қилган Аллоҳ айбу нуқсонлардан пок Зотдир. Аллоҳ таоло айтади:

فَاسْتَجَبْنَا لَهُ فَكَشَفْنَا مَا بِهِ مِن ضُرٍّ وَآتَيْنَاهُ أَهْلَهُ وَمِثْلَهُم مَّعَهُمْ رَحْمَةً مِّنْ عِندِنَا وَذِكْرَى لِلْعَابِدِينَ

«Бас, Биз унинг (дуосини) мустажоб қилиб, ундаги зиён-заҳматни кетказдик ҳамда Ўз ҳузуримиздан меҳрибонлик кўрсатиб, барча ибодат қилгувчиларга эслатма-ибрат бўлсин, деб (Айюбга) аҳли-оиласини ва улар билан қўшиб яна ўшаларнинг мислича бола-чақа ато этдик (Анбиё, 84).
Демак, бемор кишига Аллоҳнинг шифо беришига аниқ ишонган ҳолатида Аллоҳнинг чиройли исмлари билан кўп дуо қилиши лозим бўлади. Шунда Аллоҳ уни тезда ўз раҳматига олиб, зарарни кетказишига шак-шубҳа йўқ. Одам фарзанди Аллоҳга нақадар муҳтож!

Аҳмаджонов Муҳаммадзафар Юнусобод Оқ-тепа жомеъ масжиди имом-хатиби, Тошкент Ислом институти ўқитувчиси

Холецистит ўт (сафро) пуфагининг яллиғланиши бўлиб, дунёда энг кўп тарқалган касалликлардан биридир. Аёллар холециститга эркаклардан кўра 3-4 марта кўп мубтало бўлади.

Бу хасталик аста-секин ривожланади, ўнг қовурға остида симилловчи оғриқ пайдо бўлади. Баъзан кўнгил айнийди, нажас суюқ келади. Биз эса бепарво бўлиб, оғриқ ўтиб кетар, дея бамайлихотир юраверамиз.

Холецистит ўткир ва сурункали бўлади. Ўткир холецистит парҳезга риоя қилинмаганда, яъни ёғли, қовурилган, жуда аччиқ таом тановул қилинганда бошланади. Оғриқ ўнг қовурға остида пайдо бўлиб, баъзан елкага, юрак ёки бел соҳасига ўтиши мумкин. Кўнгил айниши, қусиш, қорин дам бўлиши, ич келиши кузатилади. Тана ҳарорати 38 С даражагача чиқиб, бош оғриғи, кўп терлаш юзага келади. Шундай белгилар бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.

Ўткир холецистит аста-секинлик билан сурункалига айланади. Ўт-тош хасталиги, ошқозон шираси етишмовчилиги билан боғлиқ гастрит, сурункали панкреатит (ошқозоности бези яллиғланиши), ҳазм йўллари аъзолари хасталикларидан ривожланади.

Сурункали холециститни дард қўзғалмаганда гиёҳлар ёрдамида даволаш мумкин. Ўт-сафро чиқишини яхшилаш мақсадида сафро ҳайдовчи гиёҳлар қўлланилади. Сафро ҳайдовчи омиллар холеретик ва холекинетик кабиларга бўлинади. Холеретиклар сафро ва сафро кислоталарининг ҳосил бўлишини маромига келтирса, холекинетиклар уларнинг оқишини яхшилаб, сафро халтаси кучини оширади. Гиёҳлар ёрдамида даволаш узоқ давом этади. Бу касалликда ёрдам берадиган бир неча йиғма чойларни эътиборингизга ҳавола этамиз:

Тенг миқдорда далачой (зверобой) ўти, маккажўхори попуги ва бўзноч (бессмертник) гуллари олинадида, яхшилаб омихта қилинади. Шу йиғмадан бир ош қошиқ олиниб, устига 200 мл қайноқ сув қўшилади ва сув ҳаммомида ярим соат мобайнида паст оловда қайнатилади. Кейин 10 дақиқа совитилади. Яна қайноқ сув қўшиш орқали буғланиш оқибатида йўқотилган суюқлик миқдори 200 мл.га етказилади. Тайёр қайнатмадан кунига 70мл.дан 3 маҳал таомдан 20 дақиқа олдин ичилади.

Читайте также:  Бородавки на ступнях ног у ребенка причины

Оқ қайин (берёза) барги, арча меваси, эрмон (полpнp горpкая) ва бўйимодарон (тисячелистник) ўтлари тенг миқдорда олинади. Аралашманинг бир ош қошиғи 200 мл қайноқ сувга солинади, оғзи берк идишда паст оловда 20-25 дақиқа қайнатилади. Оловдан олиниб, 15 дақиқа дамланади. Сузилгач, бир пиёладан эрталаб ва кеч-қурун таомдан ярим соат олдин ичилади. Бу мал-ҳам сафро-пешоб ҳайдовчи омил сифатида яхши наф келтиради.

3 қисм қичитқи ўт (крапива), 2 қисм момақаймоқ, 2қисм наъматак илдизлари аралаштирилади. Бир ош қошиқ йиғма 250 мл қайноқ сувга солинади ва сув ҳаммомида 15 дақиқа қайнатилади. Кейин 3 соат мобайнида дамланади. Бу вақтда 1 қисм мойчечак (ромашка) гули, 2 қисм далачой ва 3 қисм тирноқгул (ноготки, календула) аралаштирилади ва бир ош қошиқ йиғма 200 мл қайноқ сувга солиниб, 40 дақиқа дамланади. Шундан кейин юқоридаги қайнатмага қўшилади. Аралашма ҳажми ярим литрга етгунча қайноқ сув қўшилади. Сўнг таомдан олдин кунига 2 ош қошиқ-дан 4 маҳал ичилади. Шу тариқа 2 ой мобайнида 10 кунлик танаффус (ҳар 5 ҳафтада) билан даволанилади. Даволаш муолажаси йилига 2 марта амалга оширилади.

Арча мевасидан ташқари юқорида келтирилган доривор гиёҳларнинг ҳаммасини дорихоналардан топиш мумкин. Ёзилиши бўйича дамлама тайёрлаш қийин кўринсада, амалда анча осон.

Даволаниш жараёнида парҳезга риоя қилиш даркор. Спиртли ичимликлар, аччиқ ва ёғли таомлар қалампир, саримсоқ-пиёз, ёғли гўшт, қўй гўшти, сариёғ, серёғ сут, серёғ, балиқ гўшти тавсия этилмайди. Қаҳва, какао, шоколод, газли ичимликларни ҳам чеклаш талаб этилади. Сабзавотлар, кўкатлар (укроп, кашнич)ни кўпроқ истеъмол қилиш керак. Мевали шарбат ичиш ва кунига оз-оздан 6 марта овқатланиш даркор.

М. Мирзашарипов, доришунос

Ўтган 20-асрнинг 70 йилларида кўпчиликка фақат иккита жинсий алоқа орқали юқадиган касаллик маълум эди. Бизнинг давримизга келиб эса, уларнинг сони 25тадан ошган. Уларнинг баъзилари бутунлай бедаво ҳисобланиб, тиббиётчилар ҳалигача уларга қарши самарали даъвони ярата олишмади. Барчага маълуму машҳур орттирилган иммун танқислиги синдроми (ОИВ) ва генитал герпес вируси шулар жумласидан.

Қизиғи шундаки, инсон папиллома вируси, сифилис ва генитал герпес хасталиклари фақатгина тери орқали юқиб, бу ҳолда махсус ҳимоя воситалари (презервативлар) ҳеч қандай ёрдам бера олмайди.

Энг ёмони, бу каби хасталикларга чалинган ҳар уч беморнинг икки нафари ҳали 25 ёшга тўлиб улгурмаганлардир. Дунё бўйлаб ҳар 15 сонияда бир киши ана шундай хасталикларга чалинади. Одамлар кўнгилхушлик қилиш истагининг шу қадар кучлилигидан олдида қандай аянчли ва оғир мусибатлар кутаётганига шунчаки кўз юмишади. Бу табиий ҳол албатта. Вужуд истак-хоҳишлардан ўт бўлиб ёнса, юрак қайноқ, ўтли муҳаббатни тусаб турса, фожеали қисмат ҳақида қандай бош қотириш мумкин?!

Эътиборингизга ҳавола этишни истаган қуйидаги маълумотлар ёшларни тизгинсиз нафс ортидан кетса уларни қандай натижалар кутишидан огоҳлантиради, бу йўлдан қайтаради, деган ниятдамиз.

ОИВ-ОИТС

ОИВ – инсон иммунитети етишмаслиги вируси бўлиб, орттирилган иммун танқислиги синдромининг сўнгги босқичи саналади. Бунда одам организмида кўп сонли хавфли ўсмалар пайдо бўлади, инфекция, турли вирус, бактерия, замбуруғлар келтириб чиқарувчи инфекциялар авж олади. Одатда соғлом кишилар организми уларга қарши етарлича кураша олувчи иммун тизимига эга бўлади.

ОИВ ҳолатидан эса оддийгина шамоллаш вируси ҳам инсон организмини адойи тамом қила олади. Унутмаслик лозимки, ОИТСни даволаш имконсиз, уни қимматбаҳо дори воситалари ёрдамида бир мунча вақт ушлаб туриш мумкин холос. Расмий маълумотларга кўра бугун дунйода 42 миллион нафардан зийод ОИТСга чалинган беморлар рўйхатга олинган (Яна миллионлаб беморлар ўзининг касал эканини билмайди ёки буни барчадан сир тутади). Улар сони ҳар куни камида 14 мингтадан ошиб бормоқда.

ОИТСнинг юқиш йўллари: қон орқали — жинсий алоқа, шприц, баъзида ҳомиладор аёлдан гўдагига.

Сифилис

Жинсий алоқа вақтида юқувчи касалликни трепонем микроорганизмлар келтириб чиқаради. Дастлаб хасталик бир ой муддат инкубатсион режимда яширин кечади. Шундан сўнг тери, шиллиқ қаватлар, ички органлар, суяклар ва асаб тизимини шикастлайди. Касаллик узоқ муддат, жуда мураккаб ва анчагина қимматга тушувчи даволанишни тақозо этади.

Хламидиоз

Клиник харитаси: тери-таносил касалликлари ичида «лидер». Ҳар йили бу касалликка ўртача 100 миллион киши чалинади. Бу дунйодаги жинсий фаол бўлган эркак ва аёлларнинг 5-15 фоизи демакдир.

Касалликни хламидиоза – Чламидиа трачоматис келтириб чиқаради ва сийдик йўли касалликлари, эректил функциянинг сустлашуви ҳамда бепуштликка олиб келади.

Шунингдек, хламидиоз атеросклероза, суяклар заифлашуви, қон томир касалликлари, ҳаттоки, қандли диабетнинг ривожланишига ҳам сабаб бўлади. Унинг кўрлика олиб келган ҳолатлари ҳам қайд этилган. Хламидиоз мунтазам равишда иммун тизимини заифлаштириб, организмнинг ўз-ўзини ҳимоя қилиш кучидан маҳрум этади.

Читайте также:  Что такое впч 56 типа у мужчин что это

Юқиш йўллари: жинсий алоқа, бемор онадан ҳомилага.

Гонорея

Мазкур инфекцион хасталикни гонококклар келтириб чиқаради. Улар сийдик чиқариш йўллари, кўз, оғиз бўшлиғи ва тўғри ичакнинг шилик қаватини шикастлайди. Унинг дастлабки аломатлари пешоб қилиш вақтидаги оғриқ ва сиқишлар, турли ажратмалар билан кўзга ташланади. Бу пайтда шифокорга мурожаат қилинса, хасталикни арзонроқ, осонроқ ва тезроқ даволаш мумкин. Акс ҳолда асоратлари оғирлашиб, суранкали тарзга ўтади.

Юқиш йўллари: жинсий алоқа, шахсий гигиена воситалари — ичк кийим, мочалка, сочиқлар.

Трихомониаз

Энг кенг тарқалган сийдик йўли касалликларидан. Ер юзи аҳолисининг тахминан 10 фоизи ушбу хасталикка йўлиққан. Унинг тарқатувчиси бир ҳужайрали содда трихомонад паразитидир. Мазкур касаллик оғир оқибатларга олиб келиши мумкин, ҳаттоки эркак ва аёллар бепуштлигига сабаб бўлади.

Юқиш йўллари: жинсий алоқа, унитазга ўтириш.

Микоплазмоз

Микоплазмоз – урогенитал зоналарнинг инфекцион-яллиғланиш жараёни бўлиб, микроорганизмларнинг Мйcопласма турига мансуб микроблар келтириб чиқаради. Улар жонли организмдаги ҳужайраларда паразитлик қилиб, мустақил яшашга лаёқатли эмас. Мазкур турдаги микроблар етарлича тадқиқ этилмаган.

Юқиш йўллари: жинсий алоқа, ҳомиладор онадан гўдакка.

Уреплазмоз

Ушбу тери-таносил хасталигини уреаплазма деб номланган микроорганизмлар келтириб чиқаради. Статистик маълумотларга қараганда, 70 фоиз аёллар уларнинг тарқатувчиси ҳисобланади. Энг хавфли жиҳати, касалликликнинг аломатлари яширин тарзда кечади. Одатда уреаплазма унчалик фаол бўлмайди. Бироқ стресс ва иммун тизимини сусайтирувчи бошқа ҳолларда улар кучаяди. Илмий тадқиқотларда уреаплазмалар сперматозоидлар фаоллигини йўқотиб, уларни буткул йўқ қилиши исботланган.

Юқиш йўллари: жинсий алоқа, ҳомиладор онадан гўдакка.

Генетал герпес

Генитал герпес ёки иккинчи даражали герпес лабларда пайдо бўлувчи учуқни келтириб чиқарадиган герпес вирусининг (учуқ) “қариндоши” саналади. Бунда бутун организмга зарар етади. Жумладан, герпес жинсий аъзолар, тери, кўз, иммунитет кучсизланган тақдирда, жигар, ошқозон ва бош мияни шикастлайди.

Юқиш йўллари: жинсий алоқа, тананинг шикастланган қисмлари билан алоқа — қўл, лаб ва бошқалар.

Педикулез (қов бити)

Ушбу хасталик 20-асрнинг ўрталаридан кенг тарқала бошлади. Асосий аломатлари қаттиқ қичишиш, кулранг-кўкимтир доғлар, яралар, сочда циркаларнинг пайдо бўлиши.

Юқиш йўллари: жинсий алоқа, буюмлар орқали (чойшаб, кийимлар ва бошқалар).

Инсон папилломавируси

Инсон папилломавируси энг замонавий хасталиклардан бири. Турли манбаларда репродуктив ёшдаги 70-95 фоиз инсонларда у қайсидир даражада ривожлангани қайд этилган. Айни пайтда касалликнинг юздан зийод тури аниқланган. Уларнинг фақатгина 40 тури ўта салбий таъсир кўрсатиш хусусиятига эга. Қолганлари безарар ёки ёрқин аломатга эга эмас. Бачадон бўйни саратони хасталигининг ривожланишига ҳам ушбу касаллик сабаб бўлиши мумкин. Бунда инсон папилломавируси аввало жинсий алоқа йўли билан юқади ва кейинчалик саратоннинг авж олишига сабаб бўлади.

Юқиш йўллари: жинсий алоқа

Гепатит В

Гепатит В (ҲБВ) дунё бўйлаб кенг тарқалган ва ўта юқумли хасталик. Ҳар йили ўртача 4 миллион киши мазкур касалликнинг оғир турига чалинади. Бу хасталик вируси қонда узоқ муддат сақланиб туриши ва илк аломатларини йиллар ўтганидан сўнг намоён этиши мумкин. Гепатит В вируси ташқи таъсирларга ўта чидамли. Қуриган қон томчиси, устара (лезвие) ёки игна учида бир ҳафтагача жон сақлаши мумкин. Бошқа инсонлар териси ёки шиллиқ қаватига тушиши биланоқ касаллик ривожланиши бошланади.

Илк аломатлари шамоллашга ўхшайди. Бир неча ҳафтадан сўнг эса иштаҳанинг кескин тушиб кетиши, ўнг қовурға ости қисмида оғриқ, қайд қилиш бошланади, пешоб ранги қуюқлашади, ахлат рангсизланади. Иммунитет кучли бўлган тақдирда, касаллик 90 фоизга йўқолади. Бироқ касаллик сурункали тусга кирса жигар ҳужайраларига шикаст ета бошлайди ва саратон авж олиши мумкин.

Гепатита Внинг юқиш йўллари: жинсий алоқа, бемор қони теккан буюмларга тегиниш, ҳомиладор аёлдан гўдакка.

Бугун кўпчилик саёқ юришни ҳуш кўрувчилар “хавфсиз жинсий алоқа” мавжудлигига ўзларини қаттиқ ишонтиришган. Улар ўйлаб кўрмайдиларки, бундай воситалар самара келтираётган бўлса, тери-таносил касалликлари қандай қилиб бу даражада авж олиб кетаяпти? Ишонч билан айтиш мумкинки, ҳимоя воситалари (презервативлар)нинг ишончлилигига ҳеч ким ҳеч қандай кафолат бера олмайди!

Унутманг! Жинсий алоқада турли касалликлардан сақланишнинг 100 фоизлик кафолати, бу — икки буткул соғлом эркак ва аёл ўртасидаги жинсий алоқадир.

Телеграмдаги расмий каналимизга аъзо бўлинг!

Бош саҳифа » Венерология » Жинсий алоқа йўли билан юқадиган энг хавфли касалликлар


Комментарии

  1. megan92 ()   2 недели назад
    А у кого-нибудь получалось изавиться от папилом подмышками? Уж очень сильно они мешают мне, особенно когда потеешь.
  2. Дарья ()   2 недели назад
    Я столько всего уже перепробовала и только прочитав эту статью, я смогла избавиться от папилом подмышками (причем очень бюджетно).

    P.S. Только вот я сама из города и у нас не нашла ее в продаже, заказывала через интернет.
  3. megan92 ()   13 дней назад
    Дарья, киньте ссылку на статью!
    P.S. Я тоже из города ))
  4. Дарья ()   12 дней назад
    megan92, так я же в первом своем комментарии написала) Продублирую на всякий случай - ссылка на статью.
  5. Соня 10 дней назад
    А это не развод? Почему в Интернете продают?
  6. юлек26 (Тверь)   10 дней назад
    Соня, вы в какой стране живете? В интернете продают, потому-что магазины и аптеки ставят свою наценку зверскую. К тому-же оплата только после получения, то есть сначала посмотрели, проверили и только потом заплатили. Да и в Интернете сейчас все продают - от одежды до телевизоров и мебели.
  7. Ответ Редакции 10 дней назад
    Соня, здравствуйте. Данный препарат для лечения папиломовирусной инфекции действительно не реализуется через аптечную сеть и розничные магазины во избежание завышенной цены. На сегодняшний день заказать можно только на официальном сайте. Будьте здоровы!
  8. Соня 10 дней назад
    Извиняюсь, не заметила сначала информацию про наложенный платеж. Тогда все в порядке точно, если оплата при получении.
  9. Margo (Ульяновск)   8 дней назад
    А кто-нибудь пробовал народные методы, чтобы избавиться от бородавок и папиллом?
  10. Андрей Неделю назад
    Попробовал на свою голову уксусом выжечь бородавку. Бородавка действительно сошла, только на ее месте такой ожег был, что палец еще месяц болел. А самое обидное, что через полтора месяца рядом выскачило еще две бородавки((
  11. Екатерина Неделю назад
    Пробовала чистотелом выжигать папиллому - не помогло, она только почернела и стала такой страшной(((
  12. Мария 5 дней назад
    Недавно смотрела передачу по первому каналу, там тоже про этот PAPIFEX говорили. Многие врачи рекомендовали для лечения. Заказала, пользуюсь и действительно, папилломы рассасываются одна за другой, остались только 2 штуки, самые живучие.
  13. Елена (врач дерматолог) 6 дней назад
    Мария, скоро и эти две исчезнут!
  14. александра (Сыктывкар)   5 дней назад
    Хорошее средство, свою цену полностью оправдывает. Аналогов я не встречала.
  15. Максим Сегодня
    А жидким азотом пробовал кто-нибудь сводить папиломы?
  16. Татьяна (Екатеринбург)   Сегодня
    Угу, прижигаешь одну, через месяц вырастают еще три(( не рекомендую жидкий азот, хоть в больницах его часто используют
  17. Елена (врач дерматолог) 6 дней назад
    Татьяна, жидкий азот это прошлый век, сейчас уже во всю используют PAPIFEX и к врачам ходить не нужно!
  18. Михаил (Москва)   Сегодня
    тоже помог PAPIFEX (заказывал по совету выше), должно сработать, попробуй
  19. Вика (Екатеринбург)   Сегодня
    Вот здорово! Нужно заказывать, а то намучалась уже я с этими бородавками! Ведь женщине всегда хочется быть красивой!
  20. Кристина (Минск)   Сегодня
    Мне удаляли папилломы лазером и быстро, и не больно. Но это капец как дорого.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Оцените статью:

0
Благодарим за отзыв
Adblock detector